Жамият

Москвадаги фожиада ўлди дейилган ўзбекистонлик тирик бўлиб чиқди

ТИВ Москвадаги оммавий муштлашувда вафот этганларнинг исм-шарифига аниқлик киритди.

Москвадаги фожиада ўлди дейилган ўзбекистонлик тирик бўлиб чиқди
Фото:kp.ru

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими 17 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳодисада вафот этганлар исм-шарифларига аниқлик киритди.

 

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, муштлашув давомида қуйидагилар вафот этган:

 

1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 29.10.1989;

2. Жамолитдинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 05.11.1992.

 

З.Жамолитдинов жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган.

 

Фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987 йилда туғилган) жароҳати туфайли касалхонага ётқизилган. Аввал ушбу шахс ўлганлар қаторида эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ