Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда «Captiva» салонида ҳаво шарлари ёрилиб кетди: жабрланганлар бор

Бугун, 15 февраль куни тахминан ярим кечаси «Captiva» русумли автомобиль салонида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрилиб кетди.

2169views0replies
0

UzNews.uz

ИИББ хабарига кўра, ҳодиса Яшнобод туманида содир бўлган. «Captiva» русумли автомобиль салонида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрилиб кетган. Натижада уч нафар фуқаро қўл ва юз қисмларидан куйиш жароҳатларини олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш жараёнида машина салонида газ билан тўлдирилган 20 дона шар бўлгани аниқланган.
Бу вақтда автомобиль салонида бўлган уч нафар киши тамаки маҳсулотини истеъмол қилаётган бўлишган.
2169views0replies
0

Изоҳлар