Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 15 ёшли қизнинг ўлимида гумонланаётган шахс қўлга олинди

ИИББ жиноят-қидирув ходимлари мактаб ўқувчисини бўғиб ўлдиришда бош гумондор бўлган 20 ёшли фуқарони қўлга олишди.

11185views0replies
0

Иллюстрация/UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят-қидирув ходимлари томонидан 15 ёшли қизнинг ўлимида гумондор бўлган шахс қўлга олинди. 20 ёшли гумондор Э.А. қизнинг ўгай акаси бўлган. Ўлдиришга эса уларнинг ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни 246-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси уйидан ўлик ҳолда топилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент прокуратураси томонидан 97-модданинг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11185views0replies
0

Изоҳлар