Излаш
RUUZ

Спорт

Роберто Карлосга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди

Роберто Карлоснинг Тошкентга ташрифи давомида унга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

1940views0replies
0

ЎФА

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф доирасида жаҳон футболи юлдузи А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашиб, уларга маҳорат дарслари ўтиб берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи С.Акбаров сўзга чиқиб,  меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади ва тадбир иштирокчиларига мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.
У шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм брендини жаҳонга тарғиб этишда машҳур шахслар ва жаҳон футболи юлдузларининг ўрни беқиёслигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва меҳмонга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Реал” клубининг собиқ аъзосига, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этувчи сайёҳлик логотипи туширилган эсдалик совғалари тақдим этилди.
1940views0replies
0

Изоҳлар