Излаш
RUUZ

Сиёсат

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига раҳбар бўлди

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

4081views0replies
0

ХТВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»​ги қарор​​​и билан ташкил этилган янги агентликнинг асосий вазифаси –​мамлакатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш.
Агентлик ўз ваколатларини мустақил равишда ва барча давлат органлари, ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил ҳолда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради​.
Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма бюджети фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим ва лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш ва лотерея ўтказиш шартларини тасдиқлаш учун ундириладиган йиғим ҳисобидан шаклланади.
4081views0replies
0

Изоҳлар