Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ИКТ ҳарбий институти ташкил этилди

Президентнинг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилди.

5501views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳада ҳарбий-илмий тадқиқотларни ташкиллаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилган.
Мазкур ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади:
- Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- Махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- Радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.
Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
5501views0replies
0

Изоҳлар