Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда шакар тўлдирилган қоплар юкланган «КамАЗ» «Жигули» устига ағдарилиб тушди

Бугун, 23 январь куни тахминан соат 13:00да Яшнобод тумани Тошкент автомобиль ҳалқа йўли «Водий» кафеси ёнида ЙТҲ содир бўлди.

5390views0replies
0

Кадр

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 28 ёшли «КамАЗ» ҳайдовчиси Салоҳиддин Ю. ундан олдинда кетаётган автомобиллардан ўтиб кетмоқчи бўлганида бошқарувни эплай олмай, йўл четида турган «Жигули» русумли автомобиль билан тўқнашган. Натижада шакар тўлдирилган қоплар юкланган «КамАЗ» ағдарилиб тушган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ: «Жигули» ҳайдовчиси ЙТҲ пайтида машинада бўлмаган, «КамАЗ» ҳайдовчиси ҳам тирик ва соғ.
5390views0replies
0

Изоҳлар