Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистонда Ўмон султонлигининг янги элчиси тайинланди

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўмон султонлигининг қайта тайинланган элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди.

3070views0replies
0

ТИВ

Учрашув давомида ТИВ раҳбари элчини йилиқ кутиб олиб, Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ишига муваффақият тилади.
Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябрь ойида Маскат шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси очилиши Ўзбекистон – Ўмон мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди, дея қайд этган ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилган.
Элчи Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
3070views0replies
0

Изоҳлар