Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Ҳиндистонга ташриф буюради

Президент 17-18 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонга боради.

2598views0replies
0

president.uz

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун Бош вазир Нарендра Моди билан музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади.
Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.
Анъанага кўра, глобал иқтисодиётни ривожлантириш, савдо соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, инвестициялар жалб қилиш, илғор технологиялар ва билимлар алмашишга доир долзарб масалалар форум иштирокчилари диққат марказида бўлади.
2598views0replies
0

Изоҳлар