Сиёсат

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вафот этди

6 январь куни, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 47 ёшида вафот этди.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вафот этди
Фото:ХПК

Саломбек Ҳабибуллаев инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январидан бошлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

 

Саломбек Ҳабибуллаев Ўзбек—япон маркази директори лавозимида ҳам фаолият юритган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ