Ҳодисалар

Тошкент вилоятида битта уйда 5 нафар бола вафот этди

Тошкент вилоятида 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган беш нафар қиз ис газидан заҳарланиб вафот этишди.

Тошкент вилоятида битта уйда 5 нафар бола вафот этди
Фото:UzNews.uz

Мавжуд маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса 2018 йилнинг 27 декабрь куни кечаси содир бўлган.

 

Вафот этган болаларнинг яқин қариндоши билан суҳбатлашган «UzNews.uz» мухбирининг хабар беришича, 4 нафар қиз битта уйда яшашган, бешинчиси эса уларникида меҳмонда бўлган. Тахминан соат кечки 11да қизлар ухлагани ётишган, тунги 3да эса қизларнинг хонасига кирган она болаларни хушсиз ҳолда топган.

 

Суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, энг каттаси 16 ва энг кичиги 4 ёшда бўлган қизлар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишган.

 

Дафн этиш маросими 29 декабрь куни бўлиб ўтган.

 

Қайд этиб ўтамиз, мазкур ҳодисага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳам соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам расман изоҳ берилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса 2018 йилнинг октябрь ойи охирида пойтахтнинг Чилонзор туманида ҳам содир бўлган эди. Ҳодисада бир оиланинг 4 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ