Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда вазир ўринбосари ва амалдорлар вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди.

8556views0replies
0

UzNews.uz

ЎзА хабарига кура, бахтсиз ҳодиса “Нексия-3” маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлган.
Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган.
Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.
ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
8556views0replies
0

Изоҳлар