Излаш
RUUZ

Спорт

Сенсация: 16 ёшли шахматчимиз амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди

Ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

4205views0replies
0

МОҚ

Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петерберг шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида 16 ёшли ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бугун сенсация қайд этди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Баҳсларда иштирок этаётган бошқа спортчиларимиздан Нодирбек Ёқуббоев россиялик Станислав Новиков билан ўйинда дурангга эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов испаниялик Лопес Иван Сальгадога имкониятни бой бериб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, ҳар уччала шахматчи 24 ноябрь – 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлгандилар ва шу муносабат билан Президент совғаси – «Spark» автомобиллари билан тақдирланишган эди.
4205views0replies
0

Изоҳлар