Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон бўйлаб 11 мингдан ортиқ болалар Президентнинг Янги йил совғасини олишади

Бу йил Президент совғаларини 11 мингдан ортиқ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари олишади.

4070views0replies
0

xs.uz

Совғалар 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи”. Улар 29-30 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган байрамларда тантанали равишда топширилади.
Таъкидлаш жоиз, Тошкентда Президент совғасини 1 017 нафар бола олади.
Бундан ташқари, 1 665 дона тўплам турли ҳудудларга жўнатилган. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 304 ва 344 дона совғалар ўз эгаларига топширилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК кўмагида Қорақалпоғистон в Республиканинг бошқа вилоятларига 6 469 дона совғалар етказилиши ташкиллаштирилади.
4070views0replies
0

Изоҳлар