Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис тайинланди

Бугун, 20 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

17741views2replies
0

МОҚ

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Федерация раҳбарлигига Азиз Камилов номзоди илгари сурилиб, конференция иштирокчиларининг қўллаб-қувватлаши натижасида у Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига тайинланган. Федерация бош котиби лавозимига эса Жамшид Насриддинов тайинланган.
Конференция давомида сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйган.
Дзюдо федерациясининг янги раиси эса ўзига билдирилган ишончни оқлаб, янгидан-янги муваффақиятларни қўлга киритишга тайёр эканлигини айтиб, ўз режалари билан таништириб ўтган. Азиз Камилов шунингдек бунгача эришилган натижаларда, Республикамизда дзюдонинг бугунги кунда тутган мавқеида федерациянинг аввалги раҳбарияти ҳиссаси катта эканлигини алоҳида қайд этиб ўтган.
Маълумот учун, Камилов Азиз Якубжанович 1984 йилнинг 19 июнида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилали. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
17741views2replies
0

Изоҳлар