Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.