Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Поезд ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 3 нафар ёш қизлар вафот этди (рўйхат)

Фарғона вилоятида поезд ва Damas тўқнашуви натижасида уч нафар ёш қизлар вафот этди, уларнинг энг кичиги 15 ёшда бўлган. Яна 4 нафар қизлар эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

4722views0replies
0

Facebook

3 декабрь куни тахминан соат 8:10да Фарғона вилояти Қува туманида уч фуқаронинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz»га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги тегишли манбаа хабар берди.
Ҳодиса «Қўқон-Марғилон-Андижон» темир йўлининг 279-километрида содир бўлган. Damas автомобили қўпол равишда ЙҲҚни бузиб, ҳаракатланиб келаётган электропоезд билан тўқнашган.
Қуйида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар рўйхати келтирилган:
ЙТҲ жойида вафот этганлар:
Акбаралиева Гулжаҳон, 1999 й.т.;
Аҳмаджонова Сабоҳат, 2000 й.т.;
Каримова Маржона, 2003 й.т.
Жороҳатланганлар:
Оғир аҳволда
Комилова Зарифа, 1995 й.т.;
Саминова Жамила, 1995 й.т.;
Каримова Сарвиноз, 2000 й.т.;
Аҳмаджонова Дилдора, 1995 й.т.
Қониқарли аҳволда
Деҳқонов Мардонбек, 1986 й.т.
Барча жароҳатланганлар туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
4722views0replies
0

Изоҳлар