Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот ўтказдилар

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

5666views0replies
0

president.uz

Суҳбат чоғида президентлар икки қардош давлат ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари динамик ривожланаётгани ҳамда изчил мустаҳкамланаётганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Барча даражаларда ва барча соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш ўзбек-қозоқ кўп қиррали ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларида, шу жумладан, минтақалар ва ишбилармон доиралар ўртасида кооперация кучаймоқда. Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Чимкент шаҳрида Минтақалараро ҳамкорлик бўйича биринчи форуми муваффақиятли ўтди, унда чегараолди вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирок этди.
Қозоғистонда Ўзбекистон Республикаси йили доирасида ишбилармонлик ва маданий-гуманитар дастурлар кўплиги қайд этилди: йил бошидан буён 50дан ортиқ қўшма тадбирлар ўтказилди.
Давлатлар раҳбарлари телефон орқали мулоқот давомида юқори даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, келгуси тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, 2019 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот якунида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон ва Қозоғистон қардош халқлари манфаати йўлида кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шерикликнинг икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш, бутун минтақа барқарорлиги ва тараққиёти учун кенг кўламли ҳамкорликни фаол ривожлантиришга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар.
5666views0replies
0

Изоҳлар