Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳи аъзоларини қўлга олди (Видео)

Қўлга олинганлар Суриядаги террорчи ташкилотлар раҳбарлари бўлган Абдусаллоҳ, Абдуллоҳ Бухорий ва Абдуллоҳ Зуфарларнинг маърузаларини ўрганган.

22408views0replies
0

Кадр

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида "Жиҳодчилар" диний экстремистик оқимининг Когон шаҳридаги яширин жамоати аниқланиб уларнинг фаолитига чек қўйилди.
Когон шаҳрида яшовчи 1987 ҳамда 1990 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар 2012 йилда "Жиҳодчилар" жамоатини тузиб ғоявий ишларни олиб боришган. Улар Суриядаги жангари гуруҳларнинг ғоявий раҳбарлари бўлган Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар ҳамда Абдусалоҳларнинг ғаразли мақсадларни кўзлаган маърузаларини тинглаб улар билан доимий алоқада бўлиб келган. Улар ушбу ғояларни атрофдагиларга ҳам тарғиб қилишда фаол иштирок этган.
Улардан олинган диний экстремистик материаллар ўрганилганида жиҳод ва ҳижратга чорловчи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциявий тизимини ноқонуний равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи ғоялар мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 159 ва 244-2 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган. Таргов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
22408views0replies
0

Изоҳлар