Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фуқароларни огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси об-ҳавонинг кескин совуб кетиши муносабати билан аҳоли ва корхона раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

5101views0replies
0

UzNews.uz

Мурожаатининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин:
Ҳурматли фуқаролар ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари
Об-ҳавонинг кескин совуб кетиши натижасида газ иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эхтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эхтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ходисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан захарланиши мумкин.
Шу муносабат билан мазкур ходисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва фойдаланиш хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:
-    қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
-    тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратдан қолдирманг;
-    ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
-    иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг,
-    иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
-    иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
-    газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
-    агарда газ хидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дархол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг;
Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни сақлаган бўласиз.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
5101views0replies
0

Изоҳлар