Излаш
RUUZ

Сиёсат

Дилором Тошмуҳамедова сенатор сифатида иш бошлайди

Аввалроқ, Дилором Тошмуҳамедова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига сайланган эди.

4919views0replies
0

adolat.uz

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга сайловлар бўлиб ўтган эди. Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг 2018 йил 16 октябрдаги №17-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Дилором Тошмуҳамедова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган эди.
Бугун, 27 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туманлар кенгашлари қўшма йиғилишида Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда "Uznews.uz" манбааси хабар берди.
Маълумот учун, Д.Тошмуҳамедова 2001—2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиш билан бирга, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритган. 2005—2008 йилгача «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари лавозимларида ишлаган.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб тайинланган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланиб, 2015 йилгача парламент Қуйи палатасига раҳбарлик қилган.
2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори.
4919views0replies
0

Изоҳлар