Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги 433-боғчада болаларнинг заҳарланиши сабаби аниқланди

Текширув натижасида МТМнинг 15 нафар ходими, ҳамшира ва ошпазлари ишдан бўшатилган.

4279views0replies
0

МТВ

Аввалроқ, Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мактабгача талим вазирлиги 433- сонли мактабгача таълим муассасасида (МТМ) овқатдан заҳарланишнинг таҳлилий натижалари тўғрисида маълумот берди. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли МТМнинг 37 нафар тарбияланувчиси бундан бир неча кун олдин озиқ-овқатдан заҳарланиши оқибатида касалхонага ётқизилганди (8-9 октябрда 32 киши, 10 октябрда 5 киши).
Ҳозирги вақтда барча болалар касалхонадан чиқарилди. Болалардан таҳлил намуналари олиниб, Давлат санитария-эпидемиология назорати (ДСEН) бактериологик лабораториясига юборилган.
ДСEН хулосаси бўйича Лаборатория таҳлили натижалари “Овқат тайёрлаш технологиясининг қўпол бузилиши ва санитар қоидаларга риоя қилмаганлик сабабли, 2018 йилнинг 5 октябрида 433-сонли МТМнинг ошпазлари томонидан тайёрланган «тефтеллар»да эҳтимол Шигелла Флехнер 1б серотипи (халқаро касалликлари таснифи бўйича А05.8) овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарган”. Аммо айнан Шигелла Флехнер оқибатида овқатдан заҳарланишнинг дастлабки ташҳиси тўлиқ тасдиқланмаган. Ташҳис натижаларига кўра, 37 нафар боладан фақат 6 нафарида ушбу микроорганизм аниқланди. Шунингдек махсус совутгичдаги қопқоқли стерил шиша идишларда сақланадиган кунлик овқат намуналари ҳам текширилди. Намуна сўнгги овқатланишдан 72 соат кейин (8 октябрда) олинган. Узоқ вақт ўтганига қарамай, лабораторияда бактериологик текширувлар овқат намунасидан Шигелла Флехнерни топмади.
ДСEН нинг хулосасидан: "Лаборатория текширувлари натижаларига кўра, санитария меъёрларига амал қилинмаганлиги аниқланди. Яъни: - 2 та намунада (хом гўшт ва сутли какаода), ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи (ИТБГ), ичак мезофил аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлари (ИМАФАМ) аниқланди. - Жамоат ошхонасидаги 66 та микробиологик ювиш таҳлиллардан 28 тасида ИТБГ аниқланди, бу эса технологик ускуналар ва идишларнинг бактериал ифлосланишини кўрсатади; - Гуруҳларда танланган 57 та ювиш таҳлиллардан 18 тасида идишларнинг бактериал ифлосланишини кўрсатадиган ИТБГ аниқланди; - Болалар ва ходимлардан ичак гуруҳига мансуб инфекцияларни аниқлаш учун тўсатдан 167 намуна текшириш учун олинди (лаборатория натижалари бўйича салбий натижалар йўқ). Эпидемиологик текшириш ва лаборатория тадқиқотлари натижалари муассасанинг ошхонасида санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилмасликни кўрсатмоқда.
№433 МТМда дезинфекция ва ювиш воситалари заҳираси етарли даражада бўлишига қарамай, текширув вақтида МТМ ходимлари томонидан кунлик фойдаланиш етарли даражада эмаслиги аниқланди. Ичак таёқчаларининг кўпчилик штаммлари зарарсиз бўлсада, баъзи штаммлар озиқ-овқатдан келиб чиқувчи касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай бактериялар одамларга ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотларини (хом гўшт ёки қийма, хом-сут, ифлосланган хом-сабзавотларнинг етарли термик ишлов берилмаганлиги) истеъмол қилиш йўли билан юқади. Бактериялар 70 даражадан юқори ҳароратларда овқат маҳсулотларини термик қайта ишлаганда ҳалок бўлади.
Кўрилган чоралар 1. Текширув натижаларига кўра, МТМ нинг 15 нафар ходими, режали тиббий кўрикдан ўтмаганлиги учун ишдан бўшатилди. 2. Ҳамшира ва барча ошхона ходимлари ишдан бўшатилди. 3. МТМ раҳбарининг лавозимига мос келиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 4. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича материаллар Бош прокуратурага берилди.
4279views0replies
0

Изоҳлар