Излаш
RUUZ

Оммавий

Мурод Хонтўраев ва яна икки кишига жазо тайинланди

Судланувчиларга жазо тайинлашда маҳалланинг кафиллиги ҳисобга олинган.

5734views0replies
0

Жорий йилнинг 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Мурод Хонтўраев (1987 й. Тошкент шаҳрида туғилган), Дониёр Ваҳобов (1994 й. Тошкент шаҳрида туғилган) ва Илҳомжон Парпиев (1993 й. Тошкент вилоятида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили хабар берди.
Мазкур жиноий иш судья Темур Қосимов раислигида кўриб чиқилган.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М. Хонтўраевни, Д. Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3 қисми “а” банди, И. Парпиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 1 қисми ва 277-моддаси (“Безорилик”) 2 қисми “а”, “б”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди М. Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида 16 190 560 сўм (172 240 сўм ҳисобида) жарима жазоси, Д. Ваҳобовга 3 йил 8 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси, И. Парпиевга ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат фойдасига ушлаб қолган холда 2 йил 1 ой 24 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Судланувчиларга жазо тайинлашда улар истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган ўз кафиллигига олиш ҳақидаги хатлари инобатга олинди.
Шунингдек, суд томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
5734views0replies
0

Изоҳлар