Жамият

Метрополитенда техник носозлик 35 дақиқада тўғирланди

Чилонзор метро линиясида маршрут носозлик туфайли тўхтаб қолди.

Метрополитенда техник носозлик 35 дақиқада тўғирланди
Фото:UzRailway

Бугун, 11 октябрь куни соат 14 дан 24 дақиқа ўтганда Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли машрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган. Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинди. Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди. Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди.

 

Бундай техник носозлик туфайли юзага келган ноқулайлик учун Тошкент метрополитени маъмурияти барча йўловчилардан узр сўраган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ