Излаш
RUUZ

Жамият

27 ёшли эркак хотини ва қайинсинглисини судда пичоқлаб ўлдирди

Қотил суд томонидан 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.

19840views2replies
0

UzNews.uz

1991 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Мансур Кенжаев Чирчиқ шаҳридаги деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланган.
Никоҳида бўлган хотини билан келишмовчилик сабаб хотини уйига кетиб ҳам қолди.
Оилавий жанжаллар туфайли Мансур хотинига қўл кўтаришгача боради. Натижада суд томонидан жарима жазосига тортилган.
Жанжаллар яна авж олгач хотини уйига кетиб қолади. Бу пайтга келиб, хотини ўзига тегишли мол-мулкни қайтаришни сўраб, судга мурожаат қилди. Суд томонидан унинг даъвоси қаноатлантирилади.
2017 йилнинг баҳорида Мансур бозорда арава тортиб юрганида, уйидан чақириб қолишди. Уни хотини билан қайинсинглиси ҳамда суд ижрочилари кутиб олишади. Суд ижрочилари ўзларини таништириб, суд қарори ижроси юзасидан келишганини айтишган эди, у розилигини билдириб, индамай бир четга ўтирди. Ижрочилар хатловни бошлашди.
Бир маҳал хотини айрим буюмлари эскириб, уриниб қолганини айтиб, янгисини олиб беришни талаб қила бошлади. Унга синглиси ҳам қўшилди. Шу пайтгача жим ўтирган Мансур тўсатдан асабийлашади. Ўша ерда кўзи бир четда ётган пичоққа тушиб (пичоқ қаердан келгани айтилмаган), аввал қайинсинглисининг кўксига, сўнг хотинига пичоқ билан ташланди. Хотини йиқилганидан кейин ҳам унга кетма-кет зарба берди. Қимирламай қолгач, пичоқни ташлаб юборди. Ўзи таш­қарига чиқиб, бир четга ўтирди.
Суд томонидан Мансур Кенжаевга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
19840views2replies
0

Изоҳлар