Излаш
RUUZ

Туризм

Uzbekistan Pass: туризм соҳасидаги инновациялар

Uzbekistan Pass сервиси ҳар бир турист қулай саёҳат учун барчасини олдиндан режалаштириши ва ҳисоб-китоб қилиши ҳамда пул тежаши мумкин бўлган ноёб онлайн-сервис ҳисобланади. Бугунга келиб сервис нафақат саёҳатлар, балки кундалик фойдаланиш учун ҳам чегирмалар тақдим этишга тайёр.

5337views0replies
0

Ўзбекистонда биринчи марта сервис томонидан Uzbekistan Pass электрон дисконт картаси жорий қилинган, унинг эгасига туристик хизматлар, шунингдек диққатга сазовор жойлар, кафе ва ресторанлар, шопинг-моллар ва савдо-кўнгилочар марказларига бориш, ҳунармандлардан миллий сувенирлар харид қилиш учун 10 фоиздан 60 фоизгача чегирмалар тақдим этилади.
Чегирмали картанинг ўртача баҳоси 12 300 сўмни ташкил қилади, сиз у билан қатор жойларга бориб, уларнинг ҳар бирида пулингизни тежаш имконига эга бўласиз. Ҳар куни тежаш имкони бўлган тақдирда, сиз икки карра бонусга эга бўласиз. Бонус қўлга киритилаётган карталарнинг давомийлиги ва сони ҳисобига унинг нархи пасаяди.
Бундан ташқари, UzPass иловаси Ўзбекистон бўйлаб саёҳатни режалаштириб, фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар рўйхати танловини таклиф қилади. Сайёҳ меҳмонхона номерини брон қилиши, турпакет танлаши, трансферга буюртма бериши, ижарага автомобиль олиши, гид ёллаши ва кўплаб бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин. Қайд этилган хизматларнинг барчасига дисконт карта орқали чегирма мавжуд.
Барча хизматлар учун онлайн режимда ҳисоблашиш мумкин. Миллий валютадаги тўловлар - Payme тизими орқали, хорижий валютадаги тўловлар эса VISA халқаро тизими орқали ўтказилади.
5337views0replies
0

Изоҳлар