Излаш
RUUZ

Жамият

Марказий банк Uzcard билан боғлиқ муаммони шунчаки қолдирмайди

Марказий банк Uzcard бўйича муносабат билдирди.

4658views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банк томонидан бугун, 17 сентябрь куни эълон қилинган маълумотда муассаса мутахассислари Uzcard тизими тўлов тизими фаолиятини тиклаш бўйича юзага келган муаммони бартараф этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ҳозирча тизимни тиклаш бўйича биринчи босқич ишлари якунланган. Бунда тўлов карталаридаги қолдиқ ҳақида маълумотлар қайта тикланган. Иккини босқичда — кун давомида тўлов терминаллари фаолияти тикланади.
Зарурат бўлса, фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банкларга ўзларига керакли миқдорда нақд маблағ олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Марказий банк карта очилган банкка мурожаат қилиш зарурлигини таъкидлаган. Терминаллар ишлагандан сўнг эса ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилиш мумкин бўлади. Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги банклар филиаллари етарли даражада нақд пул билан таъминланган.
Марказий банк юз берган салбий ҳолатни шунчаки эътиборсиз қолдирмаслигини ҳамда қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилишини айтиб ўтган.
4658views0replies
0

Изоҳлар