Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 701-сон қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва ЙТҲ профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди.  

7035views0replies
0

UzNews.uz

Ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб эълон қилинади.
Қарорга кўра, ЙТҲ энг кўп содир этиладиган ҳудудларда фуқаролик жамияти институтларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жалб этган ҳолда, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, кенг жамоатчилик иштирокида ЙТҲ, шунингдек уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар, уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш белгиланди.
Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ЙҲҚга риоя қилиш маданиятини шакллантириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ЙТҲ профилактикаси масалалари бўйича мақолалар, шарҳлар ва бошқа материалларни ОАВда, шу жумладан Интернетда чоп этиш ҳам қарорда белгилаб қўйилган.
Энди, ИИВ томонидан ҳар ҳафтанинг жума кунида ЙҲҚни қўпол равишда бузиб келаётган ҳайдовчи ва пиёдаларни аниқлаш мақсадида рейдлар ташкил этилади. Шунингдек техник носоз транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилади.
7035views0replies
0

Изоҳлар