Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон давлат мукофотлари топширилди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар, давлат ва жамоат арбобларига Ўзбекистоннинг давлат мукофотларини топширди.

4051views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 августдаги фармонларига мувофиқ мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижлик ишбилармонлар, Тожикистоннинг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган эди.
31 август куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта чет элликларга Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари топширилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Президент Шавкат Мирзиёев таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмановга “Эл-юрт ҳурмати” ордени, Россиянинг “ЛУКОЙЛ” очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперов ҳамда Германиянинг “КНАУФ” корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Николаус Кнауфга “Дўстлик” орденларини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинга “Фидокорона хизматлари учун” орденлари топширилди.
4051views0replies
0

Изоҳлар