Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги Академик лицей директорига нисбатан жиноий иш очилди

Тошкент Ислом университети қошидаги академик лицей директорига нисбатан “мансаб сохтакорлиги”га йўл қўйгани учун Прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди.

3196views0replies
0

islaminstitut.uz

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 2016 йил 23 март кунидан 2018 йил 11 июнь кунига қадар бўлган вақтда Тошкент Ислом университети қошидаги академик лицей директори лавозимида ишлаб келган Р.М. лицейга раҳбарлик фаолиятида 20 дан ортиқ нафар фуқароларни ёзма равишда аризаларни шахсан қабул қилиб олган.
Лекин, у зиммасидаги мажбуриятларни бажармасдан, аризаларни рўйхатдан ўтказмасдан, мурожаат қилувчиларга хабар килмасдан, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузган.
Ушбу ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
3196views0replies
0

Изоҳлар