Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 29 июнь куни номаълум шахслар Чилонзор 11-даҳасида безорилик оқибатида Л.К. исмли аёлнинг юзига кислота суюқлигини сепиб юбориб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган, Л.К. эса касалхонага ётқизилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Н.А., Ш.Н., Д.А. ва Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.