Жамият

Тошкентда тунги клублар тунда ишламайдиган бўлди

Жамшид Кенжаев ваҳшийларча ўлдирилгани акс этган видеонинг тарқалиб кетгани ортидан пойтахтдаги кафе ва тунги клублар ёпиб қўйилмоқда.

Тошкентда тунги клублар тунда ишламайдиган бўлди
Фото:facebook.com/aurum898

“UzNews.uz” мухбирининг журналистик суриштирув олиб бориши натижасида Тошкентдаги барча тунги клуб, кафе ва ресторан, кўнгилочар масканлар соат 23:00дан сўнг мажбуран ёпиб қўйилгани маълум бўлган.

 

Тунги клуб, кафе ва ресторанлар ёпилиши жараёнида фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари иштирок этишган.

 

Тонгги соат тахминан 3-4 гача ҳамда 6 гача ишлайдиган масканлар ўз мижозларини соат 23:00 да ёпилишаётганини айтиб жойни тарк этишларини сўрашган.

 

Журналистик суриштирув олиб борган “UzNews.uz” мухбирига кўра, SMI-bar, Chinzano, Aurum898, Shambala, The Time, Alis, Эmir, Luxor, Dudek, Zero каби тунги клублар соат 23:00 дан кейин ёпиб қўйилган.

 

Катта эҳтимол билан Жамшид Кенжаевнинг тунги клуб қўриқчилари томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ортидан, тунда фаолият юритадиган барча масканлар ёпилди.

 

Бу ҳақда эса ҳозирча Бош прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ҳам расмий маълумот берилмади.

 

Воқеалар ривожини ўрганишда давом этамиз.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ