Излаш
RUUZ

Жамият

Вояга етмаган болалари калтакланган мактабнинг директори қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилоятидаги мактаб-интернатдаги болалар калтаклангани борасида хабар қилган эди. 

5717views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Шуҳрат Садинов (1961 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимида ишлаган) га нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 26 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Ш. Садиновга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
5717views0replies
0

Изоҳлар