Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахтимиздаги 13-сонли мактабда оромгоҳ ўз ишини давом эттирмоқда (Фото)

Шайхонтоҳур туманидаги, “Камалак” оромгоҳи 3 августга қадар ўз фаолиятини давом эттириши айтилмоқда.

1596views0replies
0

Мазкур дам олиш болалар маскани 4 мавсумда ҳам фаолият олиб боради. Болаларни оромгоҳга қабул қилиш жорий йилнинг 12 июнь кунидан бошланган бўлиб, 3 августга қадар ўз ишини давом эттиради.
Умумий ҳисобда ҳозирда бу ерда 120 нафар ўкувчилар дам олишмокда. Тумандаги қолган 85, 254,157,180-мактаблардан ҳам болалар келиб, турли тўгараклар машғулотларида иштирок этишмоқда.
Оромгоҳда ўқувчиларнинг мароқли дам олиши учун режа асосида қизиқишларига қараб фан ва спорт тўгараклари фаолият кўрсатмокда, яъни рус тили, инглиз тили, тасвирий санъат, қўл меҳнати, гимнастика, шаҳмат-шашка, таэквандо тўгараклари шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, мактабда Ёшлар иттифоқи етакчиси М.Мирумарова томонидан ҳар хил қизиқарли ҳамда кўнгилочар тадбирлар ўтказиляпти.
1596views0replies
0

Изоҳлар