Сиёсат

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 13 та Туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги раҳбарлар тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Фото:UzNews.uz

Подполковник Саидаълоев Саиданвар Саидумарович Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Подполковник Ихволдинов Дилмурод Ихволдинович Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Подполковник Исламов Азизбек Рустамжонович Андижон вилояти Пахтаобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Майор Алиханов Мансурбек Мамасидиқович Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида иш бошладилар.

 

Капитан Аскаров Уктам Бахромович Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Подполковник Умаров Дилшоджон Рахмиддинович Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

 

Подполковник Шергазиев Бахром Журахонович Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига, Капитан Абдуллаев Хожакбар Эргашевич Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилдилар.

 

Подполковник Суванқулов Зокир Латифович Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи бўлди.

 

Подполковник Муратов Аваз Акбарович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига, Подполковник Абдужаббаров Шухрат Хамидович Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Подполковник Сотволдиев Илхомжон Имамалиевич Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Подполковник Гофуров Зиёхидин Нематжонович Фарғона вилояти Риштон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, Подполковник Наджимитдинов Бахтиёр Рахимович Фарғона вилояти Бешариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, Подполковник Колонов Баходир Абдиманнонович Фарғона вилояти Фурқат тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, Майор Ахмедов Шерзоджон Зокирович Фарғона вилояти Данғара тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, Майор Сотволдиев Акмалжон Рахматович Фарғона вилояти Боғдод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ