Излаш
RUUZ

Жамият

Соатига 400 йўловчини қабул қиладиган терминал ишга туширилди (Фото)

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” MAK навбатдаги янги ва замонавий тарзда жиҳозланган терминални ишга туширди.

2761views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан "Нукус" халқаро аэропортида соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди.
Бу "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан ҳукуматимиз кўмагида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва республика аэропортларининг инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилган навбатдаги лойиҳадир.
Мазкур терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг замонавий техника билан жиҳозланган. Бинода авиация хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун замонавий муҳандислик ва технологик жиҳозлар ўрнатилган.
Шунингдек, парвозолди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда рўйхатдан ўтиш устунлар сони кўпайтирилган.
Терминалда маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айирбошлаш шохобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар хизматида.
Янги терминалнинг дизайнини ишлаб чиқишда ҳудуднинг иқлим шароити ҳам ҳисобга олинган. Унда технология, хавфсизлик ва қулайлик ўртасидаги мувозанатга эришилган.
Йўловчи ўтказиш ҳажми ва хизмат кўрсатиш тезлиги ошиши туфайли терминалда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси ортади ва бу, албатта, сайёҳлар ҳамда хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва янги йўналишлар очилишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Нукус" халқаро аэропорти ҳар қандай русумдаги самолёт ва вертолётларни қабул қилиш имконига эга. Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3 минг метр, кенглиги 45 метрдан иборат.
МАК Ахборот хизматининг “UzNews.uz”га хабар беришича, аэродромда халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий ёритиш-сигнал ва аэронавигация ускуналари ўрнатилган.
2761views0replies
0

Изоҳлар