Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Анҳор-Локомотив боғи ортидаги 21-ГЭСдан эркак жасади топилди

“UzNews.uz” ишончли манбаси хабарига кўра, кеча, 7 июль куни соат тахминан 16.00да, "Анҳор-Локомотив" боғи орқасидаги 21-ГЭС сув ўтказиш мосламасидан шахси номаълум жасад топилган.

6570views0replies
0

Google харита

Мослама ушлаб қолган, шахси номаълум эркак кишининг жасади ўрганилмоқда.
“UzNews.uz”нинг воқеага гувоҳ бўлган манбаси хабарига кўра, жасад европа миллатига мансуб, ёши тахминан 35-45 ёшларда бўлиб, тананинг кўринадиган қисмида тан жароҳати бўлмаган.
Топилган жасад ҳақида даставвал 21-ГЭС ходимлари хабар топишган ҳамда Ички ишлар ходимларига хабар беришган.
Ҳозирда, “UzNews uz” ушбу воқеа ортидан журналистик суриштирув олиб бормоқда.
6570views0replies
0

Изоҳлар