Жамият

Суд ҳукмига кўра Аббос Ходжаев оқланди

Судья Мирзиёд Абидов Аббос Ходжаев ва унинг “шериги” Махамаджон Қурбановга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди.

Суд ҳукмига кўра Аббос Ходжаев оқланди
Фото:UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди ўз биносида Аббос Ходжаев ва Махамаджон Қурбановга нисбатан суд терговини олиб борди.

 

“UzNews.uz” мухбири ушбу жараёнларнинг деярли барчасида иштирок этди ҳамда имкон қадар ҳар бир суд жараёнидаги вазиятни ўз ўвуқчиларига баён қилди.

 

Ва ниҳоят суд ўз ишини тугатди ҳамда судья Мирзиёд Абидов Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм ўқиди.

 

Ҳукмда Ходжаев Аббосхон Аҳмадович Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 25, 273-моддаси 5-қисми билан ОҚЛАНСИН, - деб кўрсатилган.

 

Шунингдек, Қурбанов Махамаджон Кадиржановичга нисбатан ҳам ҳукмда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ОҚЛАНСИН, -деб қайд қилинган.

 

Иш бўйича олинган гиёҳвандлик воситасининг тақдири эса очиқ қолдирилиши ҳукмда ўз аксини топган.

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди томонидан жиноят иши материаллари ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганилиб, А. Ходжаев ва М. Курбановни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3 қисми “а” бандида (товламачилик) кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди ҳамда А. Ходжаевга 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва М. Курбановга 1 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ушбу иш жараёнида айбланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган “Olmazor advokatlari” адвокатлар ҳайъати адвокатлари Ё. Худоёрова ва Н. Туляганов ҳамда Тошкент шаҳар “Adolat ustivorligi sari” адвокатлар ҳайъати адвокати К. Юсупов, Тошкент шаҳар “Jumanov himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати И. Жуманов биз билан суҳбатда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан судларнинг олдига қўйилган вазифа, маълум бир маънода бажарила бошлангани ҳамда судлар адолатли ҳукм чиқара бошлаганини таъкидлаб ўтишди. Аббосхон Ходжаев “иши”ни эса бунга мисол сифатида кўриш мумкинлигини айтишди.

 

Ушбу суд жараёнида кузатувчи сифатида қатнашган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ҳамда мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ҳам суднинг адолатли ҳукм чиқарганини олқишлашди.

 

Эслатиб ўтамиз, Аббосхон Ходжаев ҳамда Махамджон Қурбанов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қатор жиноятларни қилганликда айбдор деб топилган эди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12855(+342)
Соғайганлар7723(+0)
Вафот этганлар59(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12855(+342)
Соғайганлар7723(+0)
Вафот этганлар59(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ