Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қамчиқдаги сел ва кўчки А-373 М-39 йўлини буткул ёпиб қўйди (Фото)

Қамчиқ довонида умумий ҳажми 12 000 м3 бўлган тош ва тупроқ массаси автомобиль йўли орқали оқиб ўтганлиги сабабли, йўлнинг қатнов қисми ёпилиб қолган.

6975views0replies
0

Facebook

2018 йилнинг 8 июнь куни “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлида содир бўлган бу офат, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда “Ўзавтойўл” АЖ, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан туни билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида, автомобиль йўли тош ва тупроқ массасидан тозаланиб, 2018 йилнинг 9 июнь куни соат 08:00да “Қамчиқ” довони орқали автомобиль воситаларининг қатнови тикланди.
ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2 та автомашинага шикаст етган ва унда ҳаракатланиб кетаётган 6 нафар киши жароҳатланган.
6975views0replies
0

Изоҳлар