Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилояти ЙХҲБ раҳбарияти Россияга сафар уюштирди

Тошкент вилоятидаги аҳоли гавжум бўладиган жойлар, асосий чорраҳалар, тезюрар электропоезд ҳаракатланадиган 9 та темирйўл кесишмасига янги замонавий фото-видео техника ўрнатилади.

3366views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz”га Тошкент вилояти ИИБдан маълум қилишларича, вилоят ЙҲХБ бошлиғи полковник Шавкат Умаров ва бошқарманинг йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат этиш бўлими бошлиғи майор Эркин Раҳмонбердиев Россияга хизмат сафари билан боришди.
Ушбу хизмат сафаридан кўзланган асосий мақсадлардан бири Тошкент вилояти ҳудудида “Афросиёб” тезюрар электропоезди ҳаракатланадиган 9 та темирйўл кесишмаларида содир этилаётган қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилувчи махсус фото ва видео техникалари ўрнатиш ҳамда уларни онлайн режимида ҳайдовчиларга юбориш тизимини йўлга қўйишдир.
Шунингдек, шаҳар-туман марказларидаги аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, парклар, автошоҳбекатлар, бош бекатлар, кўнгилочар масканлар атрофида содир этилаётган қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилувчи фото ва видеотехникаларни ўрнатиш ишлари ҳам режалаштирилган.
Ушбу сафар давомида махсус техникаларни амалиётга тадбиқ этиш, имкониятларини ва техник таснифини чуқурроқ ўзлаштириш ҳамда улардан кенгроқ фойдаланиш ва ходимларнинг бу борадаги билим ва тажрибасини орттириш ҳам мақсад қилинган.
3366views0replies
0

Изоҳлар