Излаш
RUUZ

Жамият

Тиббиёт ходимлари “пора” олишда давом этмоқда. Навбат Бухорога!

Бухорода олдин сунъий равишда ҳомила тушириб, бу бўйича жазоланган акушер-гинеколог худди шундай жиноятни такрор қилиб, “пора” билан қўлга олинди.

7529views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

“UzNews.uz”нинг Бухоро вилояти ИИБдаги манбаси хабарига кўра, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, уй шароитида туғилган бола учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган врач-гинеколог қўлга олинди.
Когон шаҳрида яшовчи фуқаро, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро шаҳридаги 7-сонли поликлиникада врач-гинеколог вазифасида ишловчи “Зилола” исмли аёл унинг қорнидаги ҳомиласини уй шароитида туғдирганлигини, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари олганлигини, ҳозирда боласининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга вилоят Тиббиёт бирлашмасида ишловчи танишлари орқали гувоҳнома тайёрлаб бериши мумкинлигини, бунинг учун эса, 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу “Зилола” исмли аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида,
- 1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 114-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган, Бухоро шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиникада акушер-гинеколог врач вазифасида ишловчи Зилола Остонова ариза муаллифидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, Тиббиёт бирлашмасида оператор вазифасида ишлаб келаётган, 1994 йилда Когон туманида туғилган Маржона Асқарова ҳам ўзининг жиноий шериги Зилола Остоновадан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
7529views0replies
0

Изоҳлар