Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент давлат юридик университети талабаси ўлимига аниқлик киритилди

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат университети талабаси ўлими ҳақида маълумот берган эдик. Университет мутасаддилари бу ўлим ҳолатига аниқлик киритишди.

5442views0replies
1

tsul.uz

“UzNews.uz” интернет нашри томонидан Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда ва айрим ОАВда тарқатилган Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ўз уйида шу йилнинг 8 май куни осилган ҳолда топилган ёш йигит ҳақидаги хабарлар ўрганиб чиқилди.
Айтиш жоизки, тарқатилган хабарлар ўз тасдиғини топмади. Ўрганишга кўра, Тошкент давлат юридик университетининг собиқ талабаси инглиз тилидан имтиҳонни топшира олмаганлиги сабабли ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳуқуни муҳофаза қилувчи органларида Университет талабасининг ўлими борасида бирор-бир расмий маълумот мавжуд эмаслиги аниқланди.
Инсон вафоти ҳақидаги хабарларни тарқатишда тегишли органлар томонидан аниқланган ўлимнинг сабаблари ва ҳолатларини ҳам албатта эътиборга олиш керак.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда Универститет ўзининг собиқ талабасининг вафоти ҳақидаги ҳужжатга эга. Бироқ, ҳужжатда собиқ талабанинг вафоти санаси ва сабаблари Интернет тармоғида тарқатилган маълумотлардан фарқ қилади. Бу инсон Тошкент шаҳрида эмас, балки Республиканинг бошқа ҳудудида март ойида вафот этган. Шунингдек, инглиз тилидан имтиҳонни топшира олмаган, деб тарқатилган маълумотлар ҳам ҳақиқатга мос эмас.
“Университет” нинг маълум қилишича, қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиҳон топшира олмаган талабаларга уни такроран топшириш учун икки марта имконият ҳамда апелляция комиссиясига шикоят бериш имконияти берилади. Имтиҳондан ўта олмаган талаба талабалар сафидан четлаштирилмайди, балки ўша босқичда ўқишни давом эттириш учун қолдирилади.
5442views0replies
1

Изоҳлар