Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими пора билан қўлга олинди

Юк вагонларини қабул қилиш ва топшириш учун “ҳақ” талаб қилган темир йўл бекати бошлиғи мунтазам равишда пул талаб қилиб келгани таъкидламоқда.

3909views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро вилояти Когон темир йўл бекатига келган юк вагонларини ўз буюртмачилари ёки тегишли корхона ва ташкилотларга бериш ва ўз вақтида топшириш жараёнларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро МТУга қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахслардан мунтазам равишда пул талаб қилиб келаётганлиги айтилган.
Шу боис, унинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраб қилинган мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, Когон шаҳар, Зирабод кўчаси, 54-уйда яшовчи, 1979 йилда туғилган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро МТУга қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи лавозимида ишловчи Кабинов Мирзомахмуд Давронович ўз хизмат хонасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахсдан 200.000 сўм пулларни таъмагирлик йўли билан қонунга хилоф равишда олган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасидаги “UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан М.Д.Кабиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
3909views0replies
0

Изоҳлар