Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 июля 2021

Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари иссиқ ҳаво кутмоқда

Бугун ва эртага водийда сел келиши хавфи бор.

981
0
UzNews.uz

Ўзгидромет Матбуот хизматининг маълум қилишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30-31 июлда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1 августдан бошлаб республикадан салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг +35…+40 даражагача исиши кутилмоқда.

Республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

981
0