• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 июня 2021

Ўзбекистонлик фуқароларга Россияда кафолатланган иш таклиф қилинмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишга қараб маош 35 минг рублдан бошланишини маълум қилди.

1855
0
t.me/migratsiyaagentligi

Россиянинг қатор корхоналари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги келишувга кўра, ўзбекистонликлар қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва парранда гўштини қайта ишлаш соҳаларида ишлашлари мумкин, дея хабар бермоқда агентлик Матбуот хизмати.

Ишлаш истагида бўлганлар 18-50 ёш орасида бўлиши, рус тилини бошланғич даражада билиши, юқорида кўрсатилган соҳаларда иш тажрибасига эга бўлишлари, Россияга киришига тақиқ бўлмаслиги шарт. Уларга авиачипта тўлаб берилади. Аммо ПЗР-тести фуқаро ҳисобидан амалга оширилади. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Россияда ишга расмийлаштириш кафолатланади ва иш ҳақи 35 минг рублдан (тақрибан 5 млн сўм) бошланади. Бунда, патент расмийлаштириш ва овқатланиш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.

Номзодлар агентлик билан боғланиши ёки ушбу сўровнома орқали рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади.

1855
0