• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 октября 2021

“Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчилари аравакашлик қилган” — ХТВ

Республика бўйича дарс вақтида дайдилик ва чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрган ўқувчилар аниқланди.

555
0
Yandex

Халқ таълими, Ички ишлар ҳамда Маҳалла вазирликлари, шунингдек, Ёшлар ишлари агентликлари томонидан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида “Давомат” тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтказилган рейдлар давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 минг 832 нафар ўқувчи аниқланди. 

Шулардан, дарс вақтида: 

— 439 нафари интернет-кафеда; 

— 68 нафари тунги интернет клубда; 

— 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик; 

— 39 нафари дайдилик; 

— 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилди.

555
0