Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда биатлон спорт турини ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳисобланади.
Булар билан бир қаторда, федерация биатлон билан шуғулланувчилар, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади.