• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 31 августа 2021

Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини қувлади — видео

Автомобилида кукунсимон, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочишга уринди.

1467
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, 29 август куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ЙПХ ходимлари О. Турғунов ҳамда О. Исмоиловлар томонидан Spark тўхтатилган. 

Текширувда 30 ёшли ҳайдовчи А.К. шубхали хатти-ҳаракатлар билан воқеа жойидан пиёда қочиб, ходимларнинг қонуний талабини бажармаган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган.

Холис ва гувоҳлар иштирокида автомобиль кўздан кечирилганда, салон қисмида целлофан пакетда, оқ рангли, кукунсимон, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат тўлиқ ўрганилиши учун топилган воситалар туман ИИО ФМБга топширилган.

1467
0