Кеча, 17 июль куни соат 15:00 ларда Тошкент вилояти, Паркент туманида 31 ёшли ҳайдовчи М.А. HOVO юк автомобилида ҳаракатланаётганида тормоз тизими ишдан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда, М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”, Ф.Р. бошқарувидаги Spark, А.Р. бошқарувидаги Nexia, Б.Т. бошқарувидаги Spark, М.Ю. бошқарувидаги Lacetti, З.М. бошқарувидаги “Газел”, Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашган.
“ВАЗ-2106” ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.