• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 8 сентября 2021

"Толибон" Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди

Аввалроқ, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлаганди.

573
0
ТИВ

"Толибон" етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний (Сирожиддин Ҳаққонийнинг кенжа укаси) ўзининг Twitter саҳифасида Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди.

"Биз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон муваққат Ҳукумати томонига ташлаган ижобий қадамини қадрлаймиз", - деб ёзади у.

Ҳаққонийнинг айтишича, Афғонистон қўшнилар, минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият билан дўстона муносабатлар ўрнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлаб, баёнот берганди.

573
0